Линклар

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий кутилмаганда мамлакатдаги сунний жангарилар таянч пункти бўлган Рамади шаҳрига ташриф буюрди.


Бу ерда шиа мазҳабига мансуб бош вазир АҚШ-Ироқ ҳарбий базасини бориб кўрди ҳамда Анбар вилояти ҳокими Самий Рашид билан учрашди. Айни пайтда Ироқ президенти Жалол Талабоний Иорданияда икки ҳафталик даволанишдан сўнг юртига қайтишни режалаштирмоқда. Унинг матбуот котиби президент ўзини яхши ҳис этаётгани ва 14 март куни Ироқдаги Сулаймония шаҳрига қайтиб келишини билдирди.
XS
SM
MD
LG