Линклар

logo-print

“Амнисти интернэшнл” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркманистоннинг қамоқхонада сақланаётган собиқ муфтийси тақдиридан ташвиш билдирди.


Ўзбек миллатига мансуб Насрулло ибн Ибодуллоҳ 2004 йилда ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган суд жараёнидан сўнг давлат сирларини ошкор этиш айби билан 22 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. “Амнисти интернэшнл” собиқ муфтий ҳибсга олинганидан буён оила аъзоларига у билан учрашишга рухсат берилмаётгани ҳақида ишончли маълумотга эга эканини маълум қилди. Бундан ташқари, ташкилот Ашхобод ҳукуматидан қамоқхоналарда сақланаётган барча виждон тутқунлари зудлик билан озод этилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG