Линклар

14 март куни Россия президенти В. Путиннинг Италияга сафари ниҳоясига етади.


Путин Адриатика денгизи соҳилидаги Бари шаҳрида Италия Бош вазири Романо Проди билан музокара олиб боради. Сўзлашув чоғида икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Владимир Путин Юнонистон-Россия-Болгария саммитида қатнашиш учун 14 март куни кечки пайт Юнонистон пойтахти Афинага боради. Давлат раҳбарлари учрашувида Қора денгиздан Эгей денгизигача нефт қувури ётқизиш ҳақидаги шартнома имзоланади.
XS
SM
MD
LG