Линклар

Грузиянинг БМТдаги доимий вакили Иракли Аласания, Грузия иддао қилаётганидек, Россия вертолётлари 12 март куни Кодори дарасига уюштирган ҳужумни қоралади.


Нью Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида журналистларга интервью берган Аласания минтақадаги “айрим унсурлар” тинчлик жараёнига путур етказишга уринаётгани ҳақида БМТ Бош котибига маълумот берганини айтди: “Грузия бундай ҳаракатни вазиятни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш жараёнига путур етказиш, Абхазиянинг юқори қисмида эришилган барча ижобий ютуқни пучга чиқариш йўлидаги хавфли уриниш деб баҳолайди ва уни қоралайди”, – дея баёнот берди Грузиянинг БМТдаги доимий вакили.
Грузия ва Россия Ташқи ишлар вазирлари бу масалани душанба куни телефон орқали муҳокама қилган эди. Россия ва Абхазия бу воқеага алоқадор эмаслигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG