Линклар

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Европа Кенгашининг Чеченистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақидаги айбловини рад этди.


Қодиров республикада инсон ҳуқуқларининг бузилишини “ўтмиш сарқити” дея атади. 13 март куни Европа Кенгашининг Қийноқлар олдини олиш қўмитаси Россияни Чеченистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганида учинчи марта айблаган эди. Қўмита вакиллари 2006 йилда Чеченистондаги жазони ўташ муассасаларини икки марта бориб кўрган. Улар чиқарган янги ҳисоботда Чеченистондаги қамоқхоналарда маҳбусларнинг қийноққа солинаётгани ва уларга нисбатан ёмон муносабатда бўлинаётганидан “чуқур ташвиш” билдирилган.
XS
SM
MD
LG