Линклар

logo-print

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Миклош Ҳаратци Ўзбекистон ҳукуматидан журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзованинг озод этилишини талаб қилди.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовга йўллаган мактубида Ҳаратци ҳамма журналистлар эркин ахборот йиғиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга экани билдирилган. У Озодлик радиосига берган интервьюсида Умида Ниёзованинг иши бўйича Ўзбекистон расмийлари билан алоқада эканини айтди: “Афтидан, бу иш юзасидан тергов жараёни тугаган. Энди Умида Ниёзованинг иши судга оширилиши мумкин. Шу боис ташкилотимиз олдиндан огоҳлантириш эълон қилди”, – деди ЕХҲТ расмийси.
XS
SM
MD
LG