Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Язд вилоятида қилган чиқишида Теҳрон ўз ядровий дастуридан воз кечмаслигини яна бир бор маълум қилди.


“Ғарб давлатлари таҳдидлари Эрон халқини қўрқита олмайди. Эроннинг ядровий дастури борасида юзага келган тортишув Эронни эмас, балки Ғарб давлатларини яккалатиб қўйди”, - деди М.Аҳмадийнажот.
Унинг бу баёноти дунёнинг олти етакчи давлати Эронга қарши қўшимча жазо чоралари кўришни назарда тутувчи резолюциянинг тўлиқ лойиҳасини БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этиши кутилаётган пайтда янгради. Эронга нисбатан қўлланилиши кутилаётган санкциялар қурол эмбаргоси ҳамда ҳукуматлар доирасидаги Теҳронга кўрсатилаётган молиявий ёрдамларни чеклашдан иборат.
XS
SM
MD
LG