Линклар

Тошкентга сафарини давом эттираётган Покистон бош вазири Шавкат Азизни 14 март куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қабул қилди.


Бундан ташқари, меҳмон ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан ҳам учрашди. Ш.Азизнинг Тошкентга сафари давомида икки давлат ўртасида ҳамкорлик бўйича бир неча шартнома имзоланиши кутилмоқда. Бироз аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон томони Ўзбекистондан пахта, ипак ҳамда енгил саноат маҳсулотлари сотиб олишга иштиёқ билдирганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG