Линклар

Россия президенти В. Путиннинг Италияга сафари 14 март куни ниҳоясига етди.


Сафари чоғида Путин Италия раҳбарлари билан музокара ўтказди ва Рим Папаси Бенедикт XVI билан учрашди. Владимир Путин Адриатика денгизи соҳилидаги Бари шаҳрида Италия Бош вазири Романо Проди билан сўзлашув олиб борди. Шундан сўнг Россия ва италиялик тадбиркорлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор шартномалар имзоладилар. Владимир Путин Юнонистон-Россия-Болгария саммитида қатнашиш учун 14 март куни кечки пайт Юнонистон пойтахти Афинага борди. Давлат раҳбарлари учрашувида Қора денгиздан Эгей денгизигача нефт қувури ётқизиш ҳақидаги шартнома имзоланади.
XS
SM
MD
LG