Линклар

ОПЕК ташкилотига аъзо нефт экспорт қилувчи давлатлар вакиллари 15 март куни Венада учрашадилар.


Дунё бўйича қазиб чиқарилаётган нефтининг учдан бир қисмидан кўпи шу ташкилотга аъзо давлатлар хиссасига тўғри келади. Вена учрашуви қатнашчилари кунига салкам 26 миллион баррел нефт қазиб чиқариш даражасини сақлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда. Бу ташкилотга аъзо бўлган 12 давлатнинг 10тасига тегишли. Аммо Ироқ ва ташкилотга янги аъзо бўлган Ангола таллуқли эмас. 14 март куни Нью Йорк биржасида бир баррел нефт 58 доллардан бир оз кўп нархда сотилди.
XS
SM
MD
LG