Линклар

Афғонистонда ўғирлаб кетилган Италия фуқароси озод этилишида ёрдам беришни сўраб Италия ҳукуматига мурожаат қилди.


Италия телевидениеси орқали биринчи марта намойиш қилинган видеолавҳада Даниел Мастрожиакомо соғ-омон экани маълум бўлди. Толиблар Даниелни ўн кун олдин Хилманд вилоятидан ўғирлаб кетганларини иддао қилмоқда. Толиблар Даниел Мастрожиакомо озод этилиши учун Италиянинг бир минг 900 нафар аскари Афғонистондан олиб чиқилишини талаб қилди. Аммо Италия ҳукумати толибларнинг бу талабни бажаришни рад этди.
XS
SM
MD
LG