Линклар

Дунёнинг олти етакчи давлати дипломатлари уранни бойитиш дастурини тўхтатишдан бош тортган Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш ҳақидаги Хавфсизлик кенгашининг янги резолюцияси матни борасида “принципда” келишувга эришдилар.


БМТдаги АҚШ элчиси вазифасини бажараётган Алеяндро Волфф таклиф этилган санкциялар Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси, яъни, АҚШ, Россия, Франция, Хитой Британия, шунингдек, Германия ҳукуматлари томонидан тасдиқланиши керак. Дипломатларга кўра, санкциялар ҳақидаги резолюция лойиҳаси Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзоси муҳокамасига пайшанба куни тақдим этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG