Линклар

logo-print

Пентагон расмийлари 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши террор ҳужумлари уюштирганликда айбланган Ҳолид Шайх Муҳаммад 11 сентябр ва “Ал-Қойда” гуруҳи уюштирган бошқа ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олганини билдирди.


Терроризмга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган шахслар АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланмоқда. Муҳаммад ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олгани Гуантанамо қамоғида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган маҳкама ҳужжатида қайд этилган. 2003 йилда Покистонда қўлга олинган Ҳолид Шайх Муҳаммад ўтган йил Гуантанамо қамоқхонасига ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG