Линклар

logo-print

Фаластин бош вазири Исмоил Хония мухторият президенти Маҳмуд Аббосга миллий бирлик ҳукумати аъзолари рўйхатини тақдим этди.


Бу И.Хониянинг “Ҳамас” ва М.Аббоснинг “Фатҳ” гуруҳлари ўртасидаги қуролли тўқнашувларни тўхтатишга қаратилган 14 март кунги келишув натижасидир. Янги ҳукуматда И.Хония бош вазир лавозимини сақлаб қолиши, унга “Фатҳ” вакили ўринбосар бўлиши хабар қилинмоқда. И.Хония миллий бирлик ҳукумати аъзолари рўйхати 17 март куни парламент муҳокамасига қўйилишини маълум қилди. У бу рўйхат парламент томонидан маъқулланган куннинг ўзида президент тасдиғига юборилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG