Линклар

Россия, Греция ҳамда Болгария Қора денгиз орқали Эгей денгизига Россия нефтини элтувчи қувур қуришга келишиб олди.


Бу ҳақдаги битим Россия президенти Владимир Путиннинг Афинада Греция ва Болгария бош вазирлари билан ўтказган музокарасидан сўнг имзоланди. Хабарларга кўра, Болгариянинг Бургас ва Грециянинг Александрополис портларини бир-бирига боғлайдиган бу қувурнинг қиймати 900 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳа 2011 йилда якунланади ва кунига 700 минг баррел нефтни ташиш қувватига эга бўлади. В.Путин бу лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат Болқон минтақаси, балки жаҳон энергетика бозори барқарорлигини оширишини таъкидлади. Россиянинг “Транснефть”, “Роснефть ва “Газпром” ширкатларидан ташкил топган консорциум нефть қувурининг 51 фоиз улушига эгалик қилади. Улушнинг қолгани Греция ва Болгария компаниялари ўртасида бўлиб олинади.
XS
SM
MD
LG