Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Пактика вилоятида полиция ва “Толибон” жангарилари ўртасида рўй берган тўқнашувда полициянинг бир ходими ва икки жангари ўлдирилди.


Афғонистон расмийларининг билдиришича, полиция машинаси йўл четига ўрнатилган минага дуч келиши оқибатида ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бири нобуд бўлган. Полиция ходимлари ва жангарилар ўртасида рўй берган отишма чоғида икки жангари йўқ қилинган. Хабарларга кўра, сўнгги 24 соат мобайнида Афғонистон бўйлаб тўртта худкушлик ҳужуми амалга оширилган ва оқибатда тўққиз фуқаро ўлган.
XS
SM
MD
LG