Линклар

Ироқ апелляция суди Саддам Ҳусайн даврида бош вазир лавозимида ишлаган Таҳа Ёсин Рамазонга чиқарилган ўлим жазосини ўз кучида қолдирди.


Собиқ бош вазир ўтган йил ноябрь ойида Саддам Ҳусайн ва унинг олти мулозими билан биргаликда 1980 йилда шиаларни ўлдирганликда айбдор топилган эди. Даставвал унга умрбод қамоқ жазоси берилганди. Бироқ Ироқ Олий суди унга чиқарилган ҳукмни ўлим жазоси билан алмаштирганди. Хабарларга кўра, Ёсин Рамазон 30 кун ичида қатл этилади. “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти Ироқ ҳукуматини бу ҳукмни қайта кўриб чиқишга чақирди.
XS
SM
MD
LG