Линклар

15 март куни дунёдаги энг кекса одам экани айтилаётган украиналик Григорий Нестор 116 ёшга тўлди.


У бир асрдан кўп яшаганини ҳеч қачон сигарет чекмагани, спиртли ичимликка ружъу қўймагани, умрида уйланмагани ва ҳар куни ибодат қилгани билан изоҳлади: “Мен шу кунгача яшадим ва ҳеч нарсадан афсусланмайман. Мен уйланмаганман. Йўқса, мени аллақачон дафн қилишган бўларди. Ҳозирча яшаяпман”, – дейди Нестор.
Уч асрни кўрган Григорий Нестор 1891 йил 15 мартда, ўша пайтдаги Австрия-Венгрия империяси ҳудудида туғилганини тасдиқловчи ҳужжатга эга.
XS
SM
MD
LG