Линклар

Қирғизистон прокуратураси ходими Галина Пугачёва истеъфога чиққани ва мухолифатдаги “Қирғизистоннинг муносиб келажаги учун” бирлашган блоки сафига қўшилганини эълон қилди.



Қирғизистон собиқ Бош вазири Феликс Қулов бошчилигидаги мазкур сиёсий блок муддатдан аввал президентлик сайлови ўтказилишини талаб қилиб келаси ой мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари ўтказишни режалаган. Қирғизистон Бош вазири биринчи ўринбосари Дониёр Усенов мухолифат талабини асоссиз ва ноқонуний, дея атади. Бироқ Усенов ҳозирги вазиятдан чиқишнинг ягона йўли мухолифат билан сўзлашув ўтказиш эканини айтди:
“Ушбу барча саволлар ечимини топишнинг йўли борми? Албатта бор. Мухолифат ва ҳокимият ўртасида мулоқот ўрнатишнинг ягона йўли ҳар доим сўзлашувлар, фикр бирлигини топиш бўлиб келган. Чунки иккала томон халқ ҳақида гапиради”, – дейди Бош вазир биринчи ўринбосари.
Шу ҳафта бошида Қирғизистон маданият вазири ўринбосари Асанбек Сарибоев ҳам истеъфога чиқиши ва мухолифат сафига ўтишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG