Линклар

Бағдоднинг шарқий туманида йўл четига ўрнатилган иккита бомба портлагани оқибатида Ироқдаги АҚШ аскарларидан тўрт нафари нобуд бўлди.


Бир кун олдин, яъни, 14 март куни ҳам беш нафар Америка аскари халок бўлгани маълум қилинган эди. Айни пайтда, 15 март куни Бағдоддаги ҳарбий текширув пунктларига иккита худкуш ҳужум уюштирилди. Машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида саккиз одам нобуд бўлди. Ундан олдин Бағдод жанубида машинага ўрнатилган портловчи қурилма ишга тушгани натижасида камида тўрт ироқлик халок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG