Линклар

logo-print

Венгрия пойтахти Будапештда полиция кучлари ва ўнг қанот экстремистлар ўртасида тўқнашув юз берганидан сўнг ўнлаб фуқаро ҳибсга олинди.


15 март куни тунда юз берган муштлашишда бир неча одам, жумладан тўрт нафар полиция ходими ҳам жароҳатланди. Намойишчиларни тарқатиш учун полиция уларга қарши сув сепадиган қурол ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Намойиш қатнашчилари ўтган йил сентябр ойида ҳукуматга қарши уюштирилган намойишларда ҳибсга олинганлар қўйиб юборилишини талаб қилдилар. 15 март куни Венгрияда “Миллий Кун”, яъни, 1848 йилда амалга оширилган инқилоб куни нишонланди.
XS
SM
MD
LG