Линклар

“Росатом” раҳбари Сергей Кириенко Эроннинг Бушаҳр шаҳрида атом электр станцияси қурилиши ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги халқаро конвенцияга зид эмаслигини билдирди.


АҚШ ҳукумати Бушаҳрда АЭС қурилишига қаршилик кўрсатиб келаётир. Вашингтон Эрон станция қурилишида ишлатиладиган технологиядан ядровий қурол яратишда фойдаланиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. С.Кириенко Россия айни шу эҳтимолнинг олдини олиш учун АЭСга ядровий ёқилғини Россиядан етказиб бериш ва ядровий чиқиндини Россияга қайтариш йўлини ишлаб чиққанини маълум қилди. “Росатом” раҳбари АЭС қурилиши савдо шартномаси экани, бу қурилиш имзоланган келишув асосида давом эттирилиши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG