Линклар

Россия суди мамлакат собиқ бош вазири Михаил Касьяновнинг давлатдан сотиб олган дала ҳовлисини қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилди.


Бу қарор чиқишидан олдин бошқа суд ҳам ҳукумат дала ҳовлиларидан бирининг М.Касьянов томонидан харид қилиниши қонунга зид равишда амалга оширилгани ҳақида ажрим чиқарганди. Собиқ бош вазир суд қарорини асосланмаган ва сиёсий босим маҳсули, деб ҳисоблашини маълум қилди. Владимир Путиннинг биринчи президентлик муддати даврида бош вазир бўлган М.Касьянов 2004 йилда истеъфога чиқарилгандан кейин Кремль танқидчилари сафига ўтган эди.
XS
SM
MD
LG