Линклар

logo-print

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Хавфсизлик кенгашининг кейинги ҳафтага мўлжалланган йиғилишида қатнашишни сўраб БМТга расман мурожаат қилди.


Бу йиғилишда уранни бойитиш дастурини тўхтатишдан бош тортган Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш ҳақидаги резолюция овозга қўйилади. Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Жанубий Африка Республикасининг БМТдаги элчиси Думисани Кумало кенгаш аъзолари Эрон раҳбарининг йиғилишда қатнашиш таклифини кўриб чиқажагини айтди. АҚШ ҳукумати Эрон раҳбарининг виза учун топширган аризаси қондирилиши ва у БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳига келиб-кетиши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG