Линклар

Фаластин мухторияти парламенти “Фатҳ” ва “Ҳамас” гуруҳлари вакиллари иштирокида тузилган миллий бирлик ҳукумати таркибини тасдиқлади.


Фаластинликлар шу пайтгача фақат “Ҳамас” аъзоларидан иборат бўлган ҳукумат ўрнига тузилаётган янги ҳукуматга катта умид боғламоқда. Бироз аввал Исроил Фаластиннинг янги ҳукуматини тан олмаслигини билдирган эди. Расмий Тел-Авив фикрича, миллий бирлик ҳукумати ҳам халқаро ҳамжамиятнинг бир неча талабларига, жумладан, Исроилни тан олиш талабига жавоб бермайди. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос парламентда чиқиш қилиб, Ғарб давлатларини мухториятга эълон қилган бойкотини бекор қилишга ҳамда миллий бирлик ҳукуматини тан олишга чақирди. Парламент йиғилишида нутқ сўзлаган “Ҳамас” раҳбари Исмоил Хония эса ўз ҳукумати Исроил оккупациясига қаршилик кўрсатишни давом эттиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG