Линклар

Шимолий Корея ўзининг Йонбендаги асосий ядровий реакторини ёпишга таррадуд кўраётганини эълон қилди.


Жанубий Кореянинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачи бу ҳақда Пекиндаги ишчи гуруҳ вакиллари учрашувида маълум қилди. Шунингдек, Жанубий Корея вакилининг айтишича, КХДР ўз ядровий дастури бўйича маълумотни тақдим этиши, бироқ бунинг учун қулай шарт-шароит яратилиши, жумладан, Макао банкидаги пуллари қайтарилишини талаб қилмоқда. АҚШ ҳукумати Макао банкини Шимолий Корея расмийлари билан ҳамкорликда айблаганидан кейин Макао маъмурияти КХДРнинг бу банкдаги ҳисоб рақамини музлатишга қарор қилган эди. Ҳозир эса АҚШ КХДРнинг бу маблағи тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқи Макао расмийлари ихтиёрида эканини билдиряпти.
XS
SM
MD
LG