Линклар

Афғонистонда толиблар ўғирланган италиялик журналист Даниэл Мастрожакомони қатл этишни душанбагача қолдирганини маълум қилди.


“Рейтер” ахборот агентлигининг “Толибон” матбуот котиби Мулла Ҳаётилло Хонга таянган ҳолда хабар қилишича, Италия ҳукумати ўзига қўйилган талабни бажариши учун жангарилар шундай қарорга келган. Толиблар Италия ҳарбийлари Афғонистондан олиб чиқилишини талаб қилмоқда. Журналист Италия ҳукуматига мурожаат этиб, ўз жонини сақлаб қолишни илтимос қилган. Италиялик журналист ва унинг афғонистонлик икки ҳамроҳи ўтган ҳафта Ҳилманд вилоятида ўғирланиб кетилган эди. 16 март куни эса ўғирланган афғонлардан бири ўлдирилгани эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG