Линклар

Қирғизистон жанубида беш йил аввалги намойишларда ҳалок бўлган фуқароларни хотирлаш маросимида мамлакат президенти Қурманбек Бақиев билан бирга мухолифат етакчилари ҳам иштирок этди.


2002 йил 17 мартда Ахси туманида хавфсизлик кучлари намойишга тўпланган минглаб фуқарога қарата ўт очгани оқибатида олти киши ҳалок бўлганди. Мазкур фожеадан сўнг ўша вақтда бош вазир лавозимида бўлган Қ.Бақиев истеъфога чиққан эди. Қ.Бақиев Ахсида ўтган маросим иштирокчиларини бу воқеага сиёсий тус бермасликка чақирди.
“Бу воқеага алоқадор бўлганларнинг кўпи авф этилгани, айримларининг мамлакатни тарк этгани аянчлидир. Бироқ айбдор шахслар жазосини олди, деган бўлар эдим. Чунки ўз она юртидан йироқда сарсон-саргардон бўлиб юришдан бошқа катта жазо борми”, - деди президент.
Мухолифат вакиллари Ахси воқеасига алоқадор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб этаётган бир пайтда Қирғизистон прокуратураси бу юзадан олиб борилган тергов қайта бошланишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG