Линклар

logo-print

Қирғизистон бош вазири Азим Исабеков ўз ҳукумати мухолифат билан учрашишга тайëрлигини билдирди.


“Озодлик” радиосининг қирғиз хизматига берган интервьюсида Исабеков¸ мухолифат қўяëтган талабларнинг айримларида жон борлигини айтиб ўтди.
“Мухолифатчилар ўз фикр-талабларини ўртага қўйса¸ буни ëмон иш деб баҳолашга мен қўшилмайман. Уларнинг кўпгина талабларида асос бор. Бу биринчидан. Иккинчидан¸ агар норозилик намойишлари уюштирилса¸ биз уларга қулоқ соламиз. Фақат бу митинглар тинч бўлмоғи керак. Шундай бўлса-да¸ ҳукумат бундай намойишлар бошланмай туриб¸ мухолифат билан музокара қилиши лозим. Мен мухолифатчилар билан учрашишга доим тайëрман”¸ - деди Қирғизистон бош вазири Азим Исабеков.
Қирғизистон собиқ бош вазири Феликс Кулов етакчилигидаги мухолифатчилар мамлакатда муддатидан аввал президент сайловлари ўтказиш талаби билан норозилик намойишлари ўтказишга ҳозирланмоқда.
XS
SM
MD
LG