Линклар

logo-print

Бугун АҚШ ва дунëнинг бошқа бир қатор давлатларида минглаб намойишчилар Ироқ урушига қарши ўз норозиликларини ифодаладилар.


20 март куни АҚШ ва Британия кучларининг Ироққа қарши уруш бошлаганига беш йил тўлади. Шу муносабат билан норозилик намойишлари АҚШ пойтахти Вашингтон¸ шунингдек Лос-Анжелес¸ Сан-Франциско каби қатор йирик шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди. Ироқ истилосига қарши тадбирлар Европанинг аксар шаҳарлари¸Туркия ва Австралия¸ Японияда ҳам қайд этилди. Айни пайтда¸ Ироқдаги АҚШ кучлари яна саккиз Америка аскарининг нобуд бўлганини эълон қилди. Бағдод шимолидаги бозорлардан бирида бомба ўрнатилган машина портлатилиши оқибатида камида уч одам нобуд бўлди. Ироққа оид яна бор хабарга кўра¸ бугун ироқдаги миллионлаб шиа мусулмонлари Муҳаммад пайғамбар таваллуд кунини нишонламоқда.
XS
SM
MD
LG