Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мухолифат раҳбарларидан бири Темир Сариевни қабул қилди.


Хабарларга кўра, мазкур учрашув чоғида Қирғизистондаги сиёсий вазият муҳокама этилган. Т.Сариев “Озодлик” радиосига Қ.Бақиев мухолифатнинг муддатдан аввал президент сайлови ўтказиш чақириқларини рад этганини билдирди.
“Муддатдан аввал президент сайлови ўтказиш мухолифатнинг бугунги асосий талабларидан биридир. Президент бу талабни қабул қилишдан бош тортди. Мен талабларимиз бажарилмаса, мамлакатда зўравонликларга элтувчи зиддият пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирдим”, - деди Т.Сариев.
XS
SM
MD
LG