Линклар

Жанубий Қозоғистонда уч яшар боланинг одам иммун танқислиги вируси – ОИТВга чалингани аниқланди ва бу ерда ОИТВга чалинган болалар сони 102 нафарга етди.


Шу пайтгача бу касални юқтирган болаларнинг 8 таси оламдан ўтди. 14 боланинг оналарида ҳам ОИТВ аниқланди. Жанубий Қозоғистонда оммавий равишда ОИТВга чалиниш ўтган йилнинг баҳорида бошланган эди. Кузатувчилар фикрича, вирус Чимкент вилоятидаги шифохоналардан бирида қуйилган қондан тарқалган. Жорий йилнинг январь ойида бу воқеа юзасидан суд жараёни бошланган.
XS
SM
MD
LG