Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин сўнгги ҳафта мобайнида мамлакатда рўй берган учта фожеа оқибатларини ўрганиш мақсадида махсус комиссия тузишга буйруқ берди.


“Тергов жараёни юқори даражада олиб борилишини таъминлашимиз даркор. Мазкур фожеа сабаблари ўрганилиб, керакли хулосалар чиқарилиши керак”, - деди Россия президенти.
Хабарларга кўра, Кремлнинг махсус комиссиясига бош вазир Михаил Фрадков раҳбарлик қилади. Краснодар вилоятидаги қариялар уйида рўй берган ёнғин оқибатида 62 қария ва бир ҳамшира нобуд бўлди. Вилоят прокурори Леонид Коржинек фожеа юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди. Кемерово вилоятидаги “Ульяновская” кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида нобуд бўлган кончилар сони 102 тага етди. Ўтган ҳафта шанба куни эса Самара шаҳрида йўловчи самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида олти йўловчи ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG