Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати италиялик журналистни толиблар қўлидан қутқариш эвазига бир неча жангари қамоқдан озод этилганини тан олди.


Президент матбуот котиби Карим Раҳимий бундай алмашинув мустасно тарзида қилингани ва бошқа такрорланмаслигини билдирди, аммо қўйиб юборилган жангарилар сонига аниқлик киритмади. Толиблар қўмондони Мулла Дадуллоҳ эса беш жангари озод этилганини маълум қилди. Ҳилманд вилоятида хорижий мухбирни толиблар жангариларига айрбошлашга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.
“Италиялик журналист озод этилди, аммо унга ҳамроҳлик қилган икки афғонистонлик толиблар қўлида қолди. Бир кофир озод этиладию, унинг икки мусулмон ҳамроҳи қаерда экани ҳам номаълум. Биз бундай айрбошлашга норозилик билдириш учун бу ерга тўпландик”, - деди намойиш иштирокчиларидан бири.
Толиблар қўлидан озод этилган италиялик журналист Римга қайтиб келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG