Линклар

logo-print

АҚШ бошчилигидаги халқаро кучларнинг Ироққа бостириб кирганига тўрт йил тўлган кунда мамлакатнинг Саддам Ҳусайн давридаги собиқ вице-президенти Таҳа Ёсин Рамазон осиш йўли билан қатл қилинди.


Қатлдан ҳеч қанча вақт ўтмай Бағдодда қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди ва оқибатда олти фуқаро нобуд бўлди. АҚШ президенти Жорж Буш Ироқдаги уруш бошланганига тўрт йил тўлиши муносабати билан қилган чиқишида Ироқда юргизилаётан сиёсатни маъқуллади ва бу ердан Америка ҳарбийларини дарҳол олиб чиқиш чақириқларини рад этди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Таҳа Ёсин Рамазон қатл этилганини кескин қоралади ва бундай ҳаракатлар Ироққа ёрдам бермаслигини таъкидлади. Унинг билдиришича, Рамазоннинг ўлдирилиши Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларга салбий тус бермоқда. Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий даражали тизими бўлмиш Европа кенгаши ҳам Рамазоннинг қатл этилишини кескин қоралади. Европа расмийси Ироқ ҳукуматини ўз диққат-эътиборини қамоқдаги маҳбусларга эмас, балки мамлакатда зўравонликлар содир этаётган жиноятчиларга қаратишга чақирди.
XS
SM
MD
LG