Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мамлакат Бош прокурори вазифасини вақтинчалик бажариб туришни шу вақтгача Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмирза Сотволдиевга топширди.


Қирғизистон прокуратураси матбуот котиби прокуратура ходимлари куни кеча ишдан бўшатилган собиқ Бош прокурор Қамбарали Конгантиевга хизматлари учун миннатдорлик билдирганини маълум қилди. Мухолифат вакиллари ва бир қанча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қ.Конгантиевнинг ишдан бўшатилишини анча вақтдан бери талаб қилаётган эди. Улар Бош прокурорни ўзбек қочқинларини депортация қилишда, Ахси воқеалари юзасидан олиб борилган тергов ишларида йўл қўйилган нуқсонларда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG