Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ ҳудудлари ташқарисидаги баъзи кучларнинг минтақадаги ҳаракатлари Россияга қарши қаратилганини таъкидлади.


“Кейинги йиллар давомида МДҲ ҳудудида ташқи кучлар таъсири ва ҳаракатлари сезиларли даражада кучайди. Кимлардир бу минтақада Россияни рақиб қилиб, ҳатто очиқ қарама-қаршиликка бормоқчи. Биз бундай фитналарга эътибор бермаймиз. Биз МДҲ ҳудудларида шаффоф иқтисодий алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қиляпмиз”, - деди С.Лавров.
Россия Давлат думасида чиқиш қилган С.Лавров АҚШни Европадаги иттифоқчиларини ўз ҳудудларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ўрнатишга кўндиришда совуқ уруш даври усулларини қўллаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG