Линклар

Покистон жанубидаги Вазиристон вилоятида Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари ва маҳаллий қабила вакиллари ўртасида давом этаётган тўқнашув оқибатида юздан ортиқ киши нобуд бўлди.


Кўпчилиги ўзбеклардан ташкил топган жангарилар ва маҳаллий қабила вакиллари ўртасидаги тўқнашув 19 март куни бошланган эди.
“Тўқнашувлар уч кундан бери давом этмоқда. Икки томондан ҳам юздан ортиқ одам ҳалок бўлди, 130 га яқин одам жароҳатланди. Вана ва Аъзам Варсоқ туманлари оралиғидаги 17 километрли йўл ҳудудини 2-2,5 мингга яқин ўзбек жангариси эгаллаб олган”, - деди вазиристонлик журналист Селаб Маъсуд.
Айни пайтда бу тўқнашувларда Покистон ҳарбийлари иштирок этаётгани ноаниқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG