Линклар

Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасида Пекинда ўтказилиши режалаштирилган олти томонлама музокаралар тўхтатилди.


Ахборот агентликларининг маълум қилишича, КХДРнинг музокаралардаги вакили Пекинни тарк этган. Февраль ойида иқтисодий кўмак ва хавфсизлик кафолатлари эвазига Шимолий Корея ўз ядровий дастуридан воз кечишга розилик билдирган эди. Бироқ куни-кеча КХДР вакиллари Макао банкида музлатиб қўйилган 25 миллион доллар маблағи ўзига қайтарилмагунча Пекиндаги музокараларда иштирок этмаслигини билдирди. АҚШ бу маблағни Пхенянга қайтаришга рози бўлганига қарамай, ҳозирча пуллар нима сабабдан КХДР ҳисобига ўтказилмагани ошкор этилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG