Линклар

logo-print

“Ҳьюман райтс уотч”, Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки федерацияси ва Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини Ўзбекистонга нисбатан шошилинч чоралар кўришга чақирди.


Улар тайёрлаган мурожаатнома кенгашнинг Женевада ўтаётган йиғилишига тақдим этилди. Йиғилишнинг 22 март кунги мажлисида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини синчковлик билан кузатишни тўхтатиш таклифи муҳокама этилиши белгиланган.
Хельсинки федерацияси раҳбари Аарон Родес “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бу таклифга эътироз билдирар экан: “Оддий қилиб айтганда, бу БМТ Ўзбекистон ҳукуматини унинг репрессив сиёсати ва кенгаш билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётгани мукофатлайди, деганидир. Инсон ҳуқуқлари кенгаши Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти билан шуғулланмаса, бу кенгашнинг нима кераги бор”, - деди.
XS
SM
MD
LG