Линклар

Теҳрон расмийлари Вашингтон раҳбарияти Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотга БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этиши учун виза бериш ҳақидаги ваъдаси устидан чиқмаганини билдирди.


Бироқ АҚШ ҳукумати Эрон расмийларининг иддаоларини рад этди ва М.Аҳмадийнажод ва унинг ҳамроҳларига виза берилганини маълум қилди. Хавфсизлик кенгашининг 24 март кунги йиғилишида уранни бойитиш дастурини тўхтатишдан бош тортган Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш ҳақидаги резолюция овозга қўйилади. М.Аҳмадийнажот бу йиғилишда Теҳроннинг ядровий дастури борасида янги таклифлар тақдим этажагини билдирган.
XS
SM
MD
LG