Линклар

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги Ғарб давлатларидан бошпана сўраган ироқликлар сони 2006 йилда аввалги йилларга қараганда 77 фоиз ошганини маълум қилди.


Комиссарликнинг билдиришича, АҚШ қўшинлари Ироққа бостириб кирганидан бир йил ўтгач бошпана сўровчилар сони тобора ортган. БМТ идораси маълумотига кўра, ўтган йили ривожланган давлатлардан бошпана сўровчилар сони 10 фоиз камайган. Бошқа давлатлардан бошнапа сўровчиларнинг энг кўпини ироқликлардан кейин Хитой, Россия, Сербия ва Черногория фуқаролари ташкил этади.
XS
SM
MD
LG