Линклар

Форс кўрфазининг Ироққа қарашли ҳудудида Эрон ҳарбий кемалари британиялик 15 ҳарбийни ҳибсга олди.


Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, инглизлар савдо кемасида текширув ўтказаётган пайтда ҳибсга олинган.
“Вертолётларимиз Шат ал-Араб йўналишида Эрон базаси томон кетаётган кемаларни кўрганини маълум қилди. Қуролли тўқнашув бўлмагани тўғрисида бизда маълумотлар бор. Ҳарбийларни ҳибсга олиш жараёни қуролсиз, тинч йўл билан амалга оширилган”, - деди АҚШнинг Форс кўрфазидаги қўшинлари вакили.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Лондондаги элчиси билан боғланиб, ҳарбийларнинг дарҳол озод этилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG