Линклар

Покистоннинг Жанубий Вазиристон вилоятида “Ал-Қоида”га алоқадор жангарилар ва маҳаллий қабила вакиллари ўртасида давом этаётган тўқнашувлар оқибатида шу кунгача 160 киши нобуд бўлди.


Покистон шимоли-ғарбий минтақалари ҳокими Али Муҳаммад ўлганларнинг 130га яқини ўзбек ва чечен жангарилари экани, яна 60га яқин киши ҳибсга олинганини билдирди. Унинг айтишича, айни пайтда маҳаллий қабила вакиллари минтақанинг тоғли ҳудудларида беркинишга уринаётган 200га яқин жангарини таъқиб этмоқда. Али Муҳаммад Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдош жанглар бошланган пайтда Жанубий Вазиристонда бўлганини маълум қилди, аммо унинг тақдири хусусида ҳеч нарса демади.
XS
SM
MD
LG