Линклар

logo-print

Беларус Транспорт вазирлиги матбуот вакили Сомалида айнан Беларусга қарашли юк ташувчи самолёт уриб туширилгани ҳақида расмий маълумот олинганини билдирди.


Дастлабки маълумотларда самолёт ҳалокати ракета ҳужуми натижасида рўй бергани, оқибатда Беларуснинг 11 фуқароси нобуд бўлгани билдирилган эди. Бироқ Сомали ҳукумати 23 март куни Могадишо аэропортидан парвоз қилган самолёт бошқа сабабларга кўра ерга қулаган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Сўнгги кунларда Могадишода Сомали ҳукуматининг Эфиопия қўллаб-қувватлаётган қўшинлари ва исломчилар ўртасида шиддатли жанглар бораётган эди.
XS
SM
MD
LG