Линклар

Афғонистон жанубида содир бўлган қуролли тўқнашувларда толибларнинг камида 9 жангариси ва икки полиция ходими нобуд бўлди.


Урузғон вилоятида полиция текширув пунктига ҳужум уюштирилгани натижасида олти жангари ва икки полиция ходими қурбон бўлди. Зобул вилоятида эса Афғонистон армиясига қарашли карвонга ҳужум уюштирилган пайтда икки жангари ўлдирилди. Афғонистон армияси қисмлари шу ҳафтада Ҳилманд вилояти жанубида ўтказган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар давомида толибларнинг 69 жангариси йўқ қилинди.
XS
SM
MD
LG