Линклар

logo-print

Европа Иттифоқига раислик қилаётган Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер ЕИ Эрондан Буюк Британиянинг ҳибсга олинган 15 ҳарбийси қўйиб юборилишини талаб қилишини айтди.


“Биз чегарани бузгани иддао қилинаётган ҳарбийлар Эронда ҳибсда сақланаётгани ҳақида расмий маълумот олдик. ЕИ раислигини бажараётган Германия Эрондан аскарлар зудлик билан озод этилишини талаб қилувчи баёнотни тез орада эълон қилади”, – деди вазир.
Эрон ҳарбийлари ҳибсга олинган британиялик аскарлар Форс кўрфазининг Эронга қарашли ҳудудига ўтганини тан олганини билдирди. Шунингдек, 24 март куни Эроннинг Лондондаги элчиси иккинчи марта Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
XS
SM
MD
LG