Линклар

logo-print

Афғонистондан олинган хабарларга қараганда¸ кеча тунда НАТО қўмондонлиги остидаги халқаро кучлар ва Афғонистон ҳарбийлари биргаликда толиблар ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлган.


Жанглар оқибатида 12 толиб жанггариси ўлдирилган¸ икки коалиция ва яна икки афғон ҳарбийси жароҳатланган. Тўқнашув толибларнинг Покистон билан чегарадош Пактика вилоятидаги коалиция базасига бошлаган ҳужумидан сўнг юзага чиққан. Бошқа бир хабарга кўра¸ жанубий Ҳелманд вилоятида Афғонистон мудофаа вазирлиги қўшинлари толибларнинг 11 жанггарисини йўқ қилган.
XS
SM
MD
LG