Линклар

logo-print

Бугун Минск марказида президент Лукашенконинг юзлаб мухолифлари норозилик намойиши ўтказмоқда.


Хабарларга қараганда¸ хавфсизлик кучлари намойишчилар йиғилган Октябрская майдонини тўрт тарафдан ўраб олган. Мухолифатчиларнинг билдиришича¸ намойиш бошланиши олдидан қатор фаоллар ҳибсга олинган. Бугунги намойиш 1918 йили биринчи мустақил Белорус давлати ташкил этиш ҳақидаги декларация қабул қилинганини хотирлаш мақсадида уюштирилган. Ўтган йил март ойида мухолифатнинг президентлик сайловлари натижасига нисбатан ўтказган норозилик намойиши хавфсизлик кучлари томонидан зўрлик билан тарқатилган эди. Айни пайтда¸ Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Барросо¸ агар Лукашенко мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказса¸ иттифоқнинг Белорус билан тўлиқ ҳамкорлик қилиши ва мамлакатга молиявий ëрдам беришини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG