Линклар

logo-print

Арманистон бош вазири Андраник Маркарян юрак хуружидан вафот этди.


Бош вазир матбуот хизмати бугун шуни хабар қилди. Арманистон республикачилар партияси раҳбари бўлган 55 яшар Маркарян 2000 йили президент Роберт Кочарян томонидан бош вазирликка тайинланган эди. Ундан аввалги бош вазир Вазген Саргсиян 1999 йил октябрида парламентга қилинган қуролли ҳужум чоғида отиб ўлдирилган эди. 90-йилларда парламент депутати бўлган Маркарян совет замонида қатор ҳукумат вазирликларида ишлаган эди. Хабарларда Маркаряннинг икки қизи ва ўғли борлиги қайд этилмоқда.
XS
SM
MD
LG